Калининград марказий туман суди Россия Федерал хавфсизлик хизмати гаражи биносига Германия байроғини осиб қўйган уч эркакка нисбатан бир йилга озодликдан маҳрум этиш ҳукмини чиқарди.

“Барча уч фуқаро Россия Жиноят кодексининг 2-моддаси (Олдиндан тил бириктирган ҳолда бир гуруҳ шахслар томонидан амалга оширилган безорилик) бўйича жиноят содир этганликда айбдор деб топилдилар. Улардан бири Жиноят кодексининг 1-моддаси (Портловчи моддалар олиб юриш) бўйича ҳам айбдор деб топилди”, деб хабар бермоқда вилоят суди матбуот хизмати.

Суд қарори билан 25 ёшли Олег Саввин ва 25 ёшли Дмитрий Фонаревга 1 йилу 1 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлайди. Жиноят кодексининг 2 та моддаси бўйича айбдор деб топилган 42 ёшли Михаил Фельдман 1 йилу 1 ой ва яна 23 кунга озодликдан маҳрум этилди.

Айбланувчилар тергов изоляторида уларга чиқарилган жазо муддатидан кўпроқ вақт ўтказганлари сабабли суд залининг ўзидан озод этиб юборилдилар.

Маълум қилинишича, айбланувчилар 2014 йил 11 март куни Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Калининград вилояти бўйича бошқармасига тегишли гараж биносида Германия байроғини илиб қўйишган.