Ўт ўчирувчилар Киев яқинидаги нефть базасидаги ёнғинни тўлиқ ўчиришга муваффақ бўлишди, деб хабар бермоқда “112 Украина” телеканали.

“Айни пайтда нефть базасида кўзга ташланувчи олов аломатлари қолмади. Бир нечта ўт ўчириш машиналари нефть базаси ёнида турибди, қолганлари эса жўнатиб юборилмоқда”, дейилмоқда хабарда.

Қайд этилишича, ўт ўчирувчилар ёнғин тўлиқ ўчирилгани ва қайта алангаланиш хавфи йўқлигини айтишган.