АҚШ терма жамоаси ва «Сиэттл Саундерс» клуби футболчиси Клинт Демпси ўйин пайтида ҳакамнинг қайдлар дафтарчасини йиртиб ташлагани учун ўйиндан четлаштирилди, деб ёзмоқда Lockerdome интернет нашри.

Манбанинг қайд этишича, мазкур можароли вазият мамлакат кубоги доирасидаги «Сиэттл» ва «Портленд» жамоалари учрашуви пайтида содир бўлган. Яримҳимоячи ҳакамнинг навбатдаги қароридан норози бўлган ва унинг ёнига яқинлашиб чўнтагидаги қайдлар дафтарчасини олиб уни йиртиб ташлаган. Мазкур ишдан кейин ҳакам унга қизил карточка кўрсатган.

Учрашувни «Саундерс» етти киши бўлиб якунлаган. Уч нафар футболчи қизил карточка олиб ва яна бир нафари жароҳат олиб ўйинни охирига қадар давом эттира олмаган. Натижада жамоа 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.