Люксембург Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ичида аҳоли жон бошига ўртача ялпи ички маҳсулот улушига кўра энг бой мамлакат сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг статистика хизмати ҳисоботида маълум қилинган.

Ҳисоботда қайд этилишича, ушбу маълумотлар ЕИга аъзо бўлган 28та давлат, шунингдек Исландия, Норвегия ва Швейцария, Иттифоққа қўшилиш учун номзод бешта мамлакат (Черногория, Македония, Албания, Сербия ва Туркия) ва яна бир потенциал номзод – Босния ва Герцеговина каби мамлакатларни ўз ичига олади.

Хабарда ёзилишича, иккинчи ўринни Ирландия эгаллаб турибди. Улар мазкур рейтингда Голландияни ортда қолдиришмоқда.

Энг паст кўрсаткичлар эса Болгария ва Руминия давлатларида қайд қилинган.