Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Уругвай устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) ОАВга берган интевьюсида жамоа кўзлаётган бош мақсад Кубокни ютиш эканлигини маълум қилди.
“Мақсадимиз – охиригача бориш, ва биз ўз кучимизга ишонамиз. Бугун бизга қийин бўлди, лекин биз муҳим ғалабага эришдик. Бизнинг мақсадимиз Кубокни ютишдир”, – деди ҳужумчи.