Москва ислом институтида 300дан ортиқ имомлар учун 2015 йилнинг бошидан буён "ИШИД" террорчилик оқимига қарши тайёрлаш бўйича махсус дарслар ўтиб келинмоқда. Бу ҳақда «Известия» нашри хабар тарқатди.

«Машғулотлар давомида имомлар учун интизом бўлиши керак. Чунки бундай оғриқли мавзуда сўзлаганда бир қатор радикал кайфиятда бўлиши мумкин бўлган одамларни ҳам ҳисобга олиш керак. Шу сабабдан бир масжид ходимлари учун ёшлар билан қандай гаплашишлари бўйича тайёргарликлар олиб бормоқдамиз. Албатта машғулотлар давомида асосан "ИШИД" ҳақида сўз боради. Биз бунга ислом тарихи ва илоҳиёти орқали ёндашмоқдамиз», дейди институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Раис Измайлов.

Унинг сўзларига кўра, 2015 йилда 300дан ортиқ имомлар қайта тайёрлов курсидан ўтишган. 2014 йилда бу кўрсаткич 200 нафарни ташкил қилганди.

«Биз ислом тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бу каби динни бузиш, ундан бошқа мақсадда фойдаланиш пайғамбар ёки халифаларда ҳам йўқ эди. Гарчи уларнинг мавқеи юқори бўлишганига қарамай. Шундай экан биз ёшларимизни ислом тарихига эътибор беришларини таъминлашимиз керак», дея Измайловнинг сўзларидан иқтибос келтиради «Известия».