Россия Давлат Думасида янги парламент маркази макетининг тақдимоти бўлиб ўтди. Учта бюро меъморлари ўз лойиҳаларини депутатларга тақдим этди.

РИА Новости агентлигининг хабар беришича, янги марказ қурилиши 2016 йили бошланади. Қурилиш комиссияси раҳбари Владимир Ресиннинг сўзларига қараганда, танлов комиссияси июнь ойи охири ва июль ойи бошида учта лойиҳадан бирини танлайди.

Бошланғич режага кўра, янги марказ майдони 345 минг м квадратни ташкил этади. Ресин қурилиш нархини 1.5 млрд долларга баҳолади.