Фуқаролик иши бўйича Наманган туманлараро суди котиби суд биносини қўриқлаётган милиция ходимига ҳужум қилиб, унга қайчи билан жароҳат етказди.

“Диёнат” газетасида ёзилишича, 25 ёшли котиб қўриқлаш хизмати ходими билан қўпол муомалада бўлган, натижада уларнинг ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.