Россиянинг ядро қуролини “кўз-кўз қилиши” НАТОни ҳар қандай таҳдидларга тайёр туришга чақирмоқда. Бу борада альянснинг бош котиби Йенс Столтенберг баёнот берди.

“Россия томонидан ядровий қуролларнинг кўз-кўз қилиниши ўзини оқламайдиган, беқарорлаштирувчи ва хавфли қадамдир. Биз мана шу нарсага эътибор қаратамиз. Шу сабабдан биз ўз кучларимизнинг тайёргарлигини оширмоқдамиз”, – унинг сўзларини келтиради УНИАН агентлиги.

Столтенбергнинг сўзларига қараганда, Москва охирги пайтларда мудофаа соҳасига ва ядро қуролига кўп маблағ ажрата бошлади.