Беларусь президенти Александр Лукашенко НАТОнинг Беларусь чегаралари яқинидаги ҳаракатларидан ташвишланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“НАТО авваламбор бизнинг чегараларимиз ёнида мунтазам намойишкорона равишда ўзининг фаоллигини намойиш қилиб келади. Бу фаоллик бизни ташвишлантирмасдан қолмайди”, деб айтилди Лукашенко матбуот хизматида.

Аввалроқ Александр Лукашенко Минск НАТО билан тенгҳуқуқлик ва очиқ-ойдинлик тамойилларида коснтруктив суҳбатга тайёрлигини айтган эди.