Швейцариянинг Nestle компанияси тез тайёрланадиган Maggi лағмонларининг 50 млн долларлик захираларини йўқ қилиш нияти борлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, маҳсулот таркибида қўрғошин моддасининг меъёрдан ортиқ эканлиги туфайли Ҳиндистон регулятори маҳсулотнинг бу партиясини мамлакат ҳудудида реализация қилишга чеклов ўрнатган эди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги департаменти (Food Safety and Standards Authority of India, FSSAI) компанияни озиқ-овқат хавфсизлиги қоидаларини бузганликда айблади. Кўплаб лаборатория текширувлари натижалари бу айбловларга замин бўлиб хизмат қилган. Компания ижрочи директори Пол Бюльке Ҳиндистон ҳукуматига мурожаат қилиб, лаборатория текширувлари натижаларини қайта кўриб чиқишни илтимос қилди.