Нигерияда “Боко Ҳарам” гуруҳига тегишли бомбаларнинг портлаши оқибатида 63 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Маҳаллий ўзини мудофаа қилиш қўшинларининг айтишича, “Боко Ҳарам” қўшинларига тегишли портловчи қурилмалар омборхонаси аниқлангандан кейин у Монгуно шаҳрига олиб келинган.

Бомбалар олдида маҳаллий аҳоли тўпланиб олган ва айнан шунинг оқибатида тасодифан содир бўлган портлашдан ҳалок бўлганлар сони кўпчиликни ташкил қилмоқда.