O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини хотин-қизлар орасида кенг тарғиб қилишга қаратилган “Хусусий мулкнинг ишончли ҳимояси – иқтисодий-ижтимоий тараққиёт таянчидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси , “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этди.