Иқтисодиёт ва тинчлик институтининг 2015 йилги Global Peace Index жаҳон мамлакатларининг тинчлик ва осойишталик рейтинги эълон қилинди. Тегишли ҳисобот ташкилотнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилди.

Рўйхатнинг тепасида Исландия, Дания ва Австрия турибди. Улар дунёдаги энг тинчликсевар мамлакатлар деб тан олинди. Кучли ўнликка, шунингдек, Янги Зеландия, Швейцария, Финляндия, Канада, Япония, Австралия ва Чехия кирди.

Ўзбекистон рейтингда 113-поғонани банд этди. Қўшни мамлакатлардан Қозоғистон 87-ўринни, Қирғизистон 121-ўринни, Тожикистон 108-ўринни, Туркманистон 106-ўринни эгаллади.

Азалий рақиблар Россия ва АҚШ, мувофиқ тарзда, 152 ва 94-ўринга муносиб кўрилди. Хитой рўйхатда Россиянинг яқин қўшнисига айланди – 153-натижа.
Дунёдаги энг агрессив давлатлар сифатида Сурия (162), Ироқ (161) ва Афғонистон (160) эътироф этилди.