Ўзбекистон Хитойга хом ашё маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмларини ўстиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бош вазирнинг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов Хитойнинг Жичжао шаҳрида ўтказилган Хитой-Ўзбекистон бизнес-форумида баёнот берди.
“Ўзбекистон Хитой бозорига пахта толаси, минерал ўғитлар, уран концентрати, табиий газ, рангли, камёб металлар ва Хитойнинг тез суръатларда ўсаётган иқтисодиёти учун зарур бўлган бошқа маҳсулотларни етказиб бериш ҳажмларини оширишга тайёр”, – унинг сўзларини келтиради Синьхуа агентлиги.
Унинг сўзларига қараганда, охирги олти йил давомида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси беш баробарга ўсиб, 2014 йили 4.7 млрд долларни ташкил қилди. Бу ўсиш, хусусан, 2009 йили имзоланган стратегик товарлар савдосининг узоқ истиқболдаги ривожи тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши билан боғлиқ.