Ўзбекистон фуқаролик авиацияси авиацион персонали тиббий текшируви тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Telegraf.uz ресурси маълумот келтирди.

Эндиликда авиаперсонални гиёҳванд ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлик бўйича текшируви асосланган гумон бўлганда, авиацион воқеа юз берганда, ишга қабул қилишда амалга оширилади. Мунтазам кўрик 10 кун ичида ўтказилиб, махсус маълумотнома билан расмийлаштирилиши керак. Илгари 14 кун чегара деб белгилаб берилган эди.

Шунингдек, муайян касалликларга чалиниб, даволанган аёллар учиш ва диспетчерлик ишига тўрт ой мобайнида яроқсиз ҳисобланади. Кейинчалик касалликнинг салбий оқибатлари намоён бўлмаса, бундай ходимнинг иш фаолияти қайтадан бошланади.