Ўзбекистонда онлайн савдони енгиллаштириш борасидаги қонуннинг қабул қилиниши электрон тижоратнинг ривожланишини тезлаштиради, деб ҳисоблайди Central Asia Online нашри муаллифларидан бири.

“Ўзбекистон электрон тижорат соҳасида ривожланган давлатлардан сезиларли ортда қолмоқда, – дейди “Экономический вестник” журнали шарҳловчиси Рустам Файзиев. – Бугун ўзбекистонликлар бошқа мамлакат аҳолиси учун одатий бўлиб қолган кўплаб хизматлардан фойдалана олмайди. Масалан, улар банк пластик карталари ёрдамида интернет орқали харидларни амалга ошира олмайди. Асосий муаммо соҳанинг қонунчилик асоси яратилмаганлигидадир. Яқингача интернетда бизнес қилиш бирорта қонунда кўрсатилмаган эди”.

Янги қонун устида тахминан икки йил ишланди.

“Ўзбекистон иқтисодиёти учун энг муҳим янгилик электрон ҳужжатларни қоғоз муқобилларига тенглаштирилиши бўлди, – дейди ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириши вазирлиги вакили Азиз Сайжонов. – Энди савдо-сотиқ шартномасини тузиш учун фойдаланувчи электрон шаклни имзолашининг ўз етарли, ва бу қонуний ҳисобланади”.

Май ойида қабул қилинган қонун савдо муносабатларини анча енгиллаштириши айтилмоқда.