Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлигининг маълумотларига қараганда, Ўзбекистон Фанлар Академияси умумий ва ноорганик кимё институтида яратилган янги дори воситаси пахта экинини иккита жиддий касаллик – гоммоз ва илдиз чиришидан ҳимоя қилади. ИОНХ уруғдорилагичи кам хавфли, препарат ҳисобланади, уни олишда эса республикада экилувчи ўсимликлардан фойдаланилади.

Юқорида тилга олинган касалликлар пахта ҳосилининг 18-22 фоизини нобуд қилиши мумкин. Янги препаратнинг қўлланилиши бундай йўқотишларнинг олдини олади.
Айни пайтда инновацион дори воситаси патенланмоқда.