Украина президенти Петр Порошенко унинг давлати ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги визасиз режимни ишга тушириш бўйича иш олиб боришга кўрсатма берди. Бу ҳақда Украина раҳбарининг расмий сайтида хабар берилмоқда.

Украина фуқаролари учун ЕИ ҳудудига визасиз чиқишни йўлга қўйиш бўйича ташкил этилган йиғилишда Порошенко Европа комиссияси тавсияларига биноан тайёрланган ҳисоботни топшириш учун жорий йилнинг 17 августига қадар муддат қўйди.

«Президент визасиз режим Европа Иттифоқига кирган барча давлатлар учун устувор бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлади», дейилади мамлакат раҳбари матбуот хизмати берган хабарда.