Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига қараганда, расмий Москва ўз ҳужум воситалари ёрдамида таҳдид келаётган ҳудудларни нишонга олади. Бу ҳақда у Финляндия президенти Саули Ниинисте билан биргаликда берган матбуот анжумани чоғида баёнот берди.

“Агар биров бизнинг ҳудудимизга таҳдид солса, демак, мувофиқ тарзда биз ҳам ўз қуролли кучларимизни, замонавий ҳужум воситаларимиз билан бизга таҳдид бўлаётган ҳудудни нишонга оламиз”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Путиннинг сўзларига кўра, Европа ҳудудида НАТОнинг аксилракета мудофааси тизимининг яратилиши Россияни ташвишлантирмоқда.

“НАТО чегараларимизга яқинлашмоқда, бунинг акси эмас”, – қўшимча қилди у.