Чеченистон президенти Рамзон Қодиров Тимати билан рингда дўстона муштлашув ўтказди. Бу ҳақда у ўз инстаграмига ёзган.

"Биз ҳозиргина рингдан тушдик. Тимати тирик! Ҳатто соппа-соғ ҳам. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди. Мен ҳамиша халқ билан ҳисоблашаман. Халқ эса Тиматини яхши кўради. Мен халқнинг севимлисини нокаутга юбора олмас эдим", деб ёзади Қодиров.

Ўз навбатида, Тимати ҳам ўз инстаграми орқали бу жанг ўтказилганини тасдиқлайди ва ҳазиломуз тарзда Қодировга қарши рингга кўтарилишдан олдин ҳар эҳтимолга қарши ўз севгилиси билан хайрлашиб олганини билдиради.