11 июнь куни 21st Century Fox компанияси бошқарувидан истеъфога чиққан 84 ёшли Руперт Мердок ўрнини 1 июль кунидан бошлаб унинг ўғли Жеймс эгаллайди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, бу маълумот кекса тадбиркорнинг ўзи томонидан айтилган.
 
Бироз олдинроқ, ушбу медиамагнат 21st Century Fox`ни Time Warner компаниясига 80 млрд доллар эвазига сотишга рози бўлмагани хабар қилинганди.