Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида (Собиқ Тошкент трактор заводида) кейинги йили бюроси яратилиб, унда синов ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Лойиҳа 2015-2019 йилларда структур ўзгаришларни таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш дастурига киритилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 3.7 млн долларни ташкил қилади. Улардан 0.9 млн доллари компаниянинг ўз маблғалари ҳисобидан, 2.8 млн эса маҳаллий тижорат банклари кредитлари ҳисобидан қопланади.
“Ўзагропроммашхолдинг” холдинг компанияси маълумотларига қараганда, 2016 йили Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи етакчи халқаро ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда тракторлар, дон ва пахта йиғувчи машиналар, тиркамалар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Ушбу лойиҳа 87.6 млн долларга баҳоланмоқда. Корхонанинг шахсий маблағларидан 46.8 млн доллар, тижорат банклари кредитларидан 30.7 млн доллар, хорижий инвестициялардан 10.1 млн доллар лойиҳани молиялаштиришга сарфланади.

Биринчи босқичдаги модернизация ва реконструкция йилига 5 минг трактор, 1 минг пахта йиғувчи машина ва 2 минг тиркама ишлаб чиқаришга имкон беради.