Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самиғуллин Ўзбекистон мусулмонлар идораси делегациясини қабул қилди. Ўзбекистон муфтийсининг халқаро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси Иброҳим Иномов бошчилигидаги делегация Татаристон мусулмонлар идорасининг фаолияти билан танишиб чиқди, шунингдек, томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

Islam-today.ru порталининг ёзишича, Татаристон муфтийси ўзбекистонликларни республика мусулмон жамоатидаги таништирган, диний анъаналарни сақлаш, татар диний меросини тиклаш борасидаги ишлар ҳақида гапириб берган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон делегацияси Самиғуллинга Ўзбекистон муфтийсининг саломини етказиб, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш заруратини таъкидлаб ўтишган. Улар Татаристон муфтийсини ҳамда диний арбобларини Ўзбекистонга таклиф қилган.