Тошқин пайтида Тбилиси ҳайвонот боғидан қочиб кетган арслон бир эркак кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар беради France-Presse агентлиги.
“Грузия-Online” порталининг маълум қилишича, эркак омборхона эгаси бўлиб, арслон шу ерда беркиниб олган. Эркак бинога кириши билан йиртқич унга ҳужум қилган.
Айрим гувоҳларнинг фикрича, эркакка ҳужум қилган йиртқич арслон эмас, балки йўлбарс бўлган.
Шунингдек, ҳайвонот боғидан қочиб кетган пингвин Озарбайжонга қадар сузиб боргани айтилди.