Тошқин пайтида Тбилиси ҳайвонот боғидан қочиб кетган Африка пингвини Грузия ва Озарбайжон чегарасидаги Қизилкўприк яқинида топилган. Буни “Грузия-Online” портали маълум қилди.
“15 дақиқа олдин қўнғироқ қилиб, Қизилкўприк яқинида пингвин сузиб юрганини маълум қилишди. У тирик. Гуруҳ воқеа жойига йўл олди, у пингвинни Тбилисига қайтаради”, – дейилади ҳайвонот боғи тарқатган хабарномада.