АҚШнинг Техас штатига Билл тропик бўрони келмоқда, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

“Кучли шамоллар ва қуюнлар бўлиши эҳтимоли бор. Ҳаттоки меъёридаги ёғингарчилик ҳам тошқинларга олиб келиши мумкин. Катта зиён етказиши ҳамда одамлар ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган дарёлар тошиши эҳтимоли мавжуд”, деб айтди штатнинг фавқулодда вазиятлар бўйича бошқарувчиси.

Унинг айтишича, Боливар Пенинсула аҳоли пункти аҳолиси эвакуация қилинмоқда.

Аввалроқ Chevron Corp. компанияси келаётган бўрон туфайли Мексика кўрфазидаги платформасидан ўзининг бир қисм ходимларини эвакуация қилгани маълум қилинганди.