Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 764/763 рақамли «Афросиёб» поездининг қатнови бекор қилинади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбанинг хабар беришича, поезд қатнови йўловчилар оқимининг камайиши муносабати билан 20 июндан эътиборан тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, 764/763 рақамли «Афросиёб» поезди жорий йилнинг 9 майидан бошлаб дам олиш кунлари ҳаракатланиши йўлга қўйилганди. Янги рейс Самарқанддан соат 10:40 да чиқиб, Тошкентга соат 12:50 да етиб келса, Тошкентдан 13:50 да чиқиб, Самарқандага соат 15:58 да етиб бориш белгилаб қўйилганди.