Анқарада Туркиянинг тўққизинчи президенти, 90 ёшли Сулаймон Демирел вафот этди. Бу ҳақда Daily Sabah газетаси хабар берди.

Демирел 13 май куни шифохонага ётқизилган эди. 16 июнь куни унинг аҳволи ёмонлашди. Оқибатда шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.

Сулаймон Демирел президентлик лавозимини 1993-2000 йилларда эгаллаб турган. Илгари у беш маротаба бош вазирликка сайланган. Демирел, шунингдек, Демократик ҳамда Адолат ва тараққиёт партияларининг етакчиси ҳисобланган.