Жичжао шаҳрида бўлиб ўтган Хитой-Марказий Осиё ҳамкорлиги бўйича III форуми чоғида Қирғизистон бош вазири ўринбосари Валерий Диль ХХР Коммунистик партияси марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси Мэн Цзяньчжу билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумат порталида ахборотнома чоп этилди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Шунингдек, Қирғизистондаги инфраструктур лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якунларига кўра Хитойнинг Қирғизистонга имтиёзли кредит тақдим қилиши борасида келишувга эришилди.

“Шимол-Жануб” автомагистраль йўлининг Орол-Қазарман (195-291 км) участкасида қурилиш ва қайта тиклаш ишларини давом эттириш учун имтиёзли кредит шартномаси имзоланди.

Қирғизистон молия вазирлиги қарз олувчи, Хитой Экспорт-импорт банки кредит ҳисобланади. Лойиҳанинг умумий қиймати 284-300 млн долларга баҳоланмоқда.