АҚШнинг Mercer консалтинг фирмаси хорижий ишчиларнинг яшаши учун энг қиммат шаҳарлар рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтинг ҳар йили эълон қилиб борилади. Жорий йилги рўйхатга дунёнинг 211 шаҳри киритилди.

Рейтингда биринчи ўринни Ангола пойтахти Луанда эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринларни Гонгконг ва Цюрих эгаллади. Шунингдек, кучли ўнликдан Сингапур, Женева, Шанхай, Пекин, Сеул, Берн ва н’Жамена ўрин олди.

Рўйхатнинг охирида Бишкек, Виндхук, Карачи, Тунис, Скопье, Банжул, Минск, Кейптаун, Манагуа, Тбилиси шаҳарлари турибди.
Тошкент рўйхатда Оттава ва Аддис-Абеба шаҳарлари билан бирга 162-ўринни бўлишиб олган.