Янги Зеландияда ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финалида Сербия ёшлари қўшимча таймларда Мали термаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олишди.

20 июнь куни бўладиган финалда Бразилия ва Сербия ёшлари бош соврин учун кураш олиб боришади.

Бироз олдинроқ, Бразилия ёшлари Сенегални 5:0 ҳисобида мғлуб этиб, финалга чиққани хабар берилганди.

Сербия U-20 – Мали U-20 2:1 
Голлар:  1:0 – 4 Живкович, 1:1 – 39 Коне, 2:1 – 101 Шапоньич. 
Сербия U-20 – Райкович, Бабич, Велькович, Антонов, Гайич, Живкович, Здьелар, Милинкович-Савич (Йованович, 117), Максимович, Гачинович (Шапоньич, 60), Мандич (Милошевич, 76).
Мали U-20 – Диарра, Кулибали, Маига, Коне, Думбия, Диарра, Сако, Самассеку, Гбакле (Туре, 100), Траоре, Диалло (Траоре, 69).
Огоҳлантиришлар:  Коне (25), Здьелар (44), Велькович (54), Маига (60), Антонов (86), Кулибали (113), Диарра (113).
Четлатиш:  Коне (112).