Жорий йилнинг 11 июнь куни “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси бошқарувининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда компания эмитент номининг ўзгартирилиши маълум қилинди.

Эндиликда у давлат акциядорлик темир йўл компанияси эмас, балки акциядорлик жамияти деб аталади. “Ўзбекистон темир йўллари”дан давлат улуши бутунлай чиқариб ташланди, бошқарув эса тўлалигича акциядорларга топширилди.

Акциядорлар ким бўлиши ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Янги компания структураси ишлаб чиқилмоқда.
“Даракчи” нашрининг маълум қилишича, компания раҳбари сифатида Раматов А. Ж. қолдирилган.