“Барселона” клуби ҳимоячиси Адриано Коррейининг агенти Пауло Афонсо унинг мижози каталон клубини тарк этмоқчилигини маълум қилди.

“Адрианога “Барса” жуда ёқади. У ҳамма билан яхши чиқишар эди, уннинг бу клубда ўзига яраша ажойиб тарихи бор. Бироқ Адриано ўйнашни, майдонда кўпроқ вақт ўтказишни истайди”, деб изоҳ бериб ўтди вазиятга Афонсо.