Афғонистонда ўстирилган ва тайёрланган гиёҳванд моддаларнинг камида бир фоизи Ўзбекистонда қолади. Бу ҳақда “Правда Востока” газетасида ёзилди.
Маълум қилинишича, гиёҳванд моддалар миқдорини камайтириш учун ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, 1995 йилдаёқ ушбу масалаларни регламентация қилувчи халқаро келишувлар меъёрларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш борасида ишлар олиб борилди. Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларнинг янги таҳрирлари, шунингдек, “Гиёҳванд воситалар ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Шу ва бошқа чора-тадбирлар туфайли мамлакатнинг минглаб фуқаролари гиёҳвандликдан қутқарилди. 2001-2013 йилларда гиёҳванд моддаларга ружу қўйганлар сони сезиларли даражада қисқарди.