АҚШ охирги 7 йил ичида ҳукм сурган “туғилишнинг пасайиши” ҳолатидан чиқиб кетди, деб хабар бермоқда CBS телекомпанияси.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2014 йилда АҚШда 2013 йилдагига нисбатан 53 минг кўпроқ чақалоқ дунёга келган ҳамда бу кўрсаткич 2007 йилдан бери биринчи ўсиш бўлди.

Таҳлилчилар туғилишнинг пасайишини асосан охирги йиллардаги мураккаб иқтисодий вазият билан боғлашганди.

2014 йилда АҚШда 4 млн.га яқин бола туғилди. Туғилиш даражаси 1 фоизга кўтарилган. Шу билан бирга ўсмирлар орасидаги ҳомиладорлик ва туғруқлар кўрсаткичи ҳамда кесарча операциялар ва муддатидан аввалги туғруқлар миқдори ўзининг тарихий минимумигача пасайгани қайд қилинди.