Арнольд Шварценеггер “Терминатор” фильмининг янги, 5-қисми премьераси олдидан ўзининг фильмдаги қаҳрамони қиёфасидаги грим билан кўчалар бўйлаб сайр қилиб, мухлислар билан суҳбатлашди ва ҳаттоки, Тюссо хоним музейида мум нусхаси ўрнида ўзи турди. Музейга келган ташриф буюрувчилар Шварценеггерни мум нусхаси деб ўйлаб у билан суратга тушаётганларида, Арни бирдан қимирлай бошлаганда улар аввал чўчиб кетдилар ва бу ҳазил эканлигини билгач завққа тўлди.

Маълумот учун, Арнольд Шварценеггер ижросидаги “Терминатор 5: Генезис” фильми дунё бўйлаб 2015 йилнинг 26 июнидан, АҚШда эса 1 июлдан экранларга чиқарилади. Фильмга НВО телекомпанияси учун “Сопрано клани”, “Тахт ўйинлари” (“Игра престолов”) каби ўндан ортиқ машҳур сериалларни суратга олган режиссёр Алан Тэйлор режиссёрлик қилган.