Мадриднинг “Реал” футбол жамоаси бош мураббийи Рафаэль Бенитес ўз лавозимига тайинлангандан кейин жамоа яримҳимоячиси Иско билан телефон орқали суҳбатлашди.

Бу қўнғироқдан мақсад ўйинчини жамоани тарк этмасликка кўндириш бўлди. Бенитес яримҳимоячига унга “Реал” сафида кейинги мавсумда муҳим ўрин ажратиб қўйилганини айтди.
Аввалроқ Искога бир қатор жамоалар томонидан, жумладан “Манчестер Сити”дан қизиқиш билдирилаётгани маълум қилинганди.