"Реал" жамоаси "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардини ўз таркибига қўшиб олиш учун ҳаракат бошлаши мумкин.

Мадридликларнинг янги бош мураббийи президент Флорентино Пересга бу 22 ёшли аргентиналик ҳужумчини сотиб олиш бўйича таклиф берган.

Эслатиб ўтамиз, Икарди якунланган мавсумда 22та гол билан чемпионат тўпурари бўлди.

Sport Mediaset нашри маълумотларига кўра, Бенитес Икардини "МЮ"дан ижарага олинган Хавьер Эрнандес ўрнига ўйнатмоқчи.

Ўз навбатида Переснинг ўзи "Манчестер Сити" футболчиси Серхио Агуэрога қизиқиш билдирмоқда.