BlackBerry компанияси жорий йилнинг ноябрида янги Venice слайдерини сотувга чиқаради. Бу ҳақда компания маҳсулотларига ихтисослашган N4BB портали дарак бермоқда.
Янги аппарат 5.4 дюймли 2560х1440 нуқтали ечимга эга дисплей билан, 18 мП ли камера, 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 808 процессори ва 3 гБ оператив хотира билан таъминланади. Суриб чиқариладиган панелда QWERTY-клавиатурага эга блок бўлади.
Venice тақдимоти шу йилнинг март ойида Барселонада бўлиб ўтган Mobile World Congress конференциясида бўлиб ўтган эди. Унинг сотув чиқарилиши билан боғлиқ маълумотлар эса энди ошкор этилди.