БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) навбатдаги ҳисоботида Европа ва Ўрта Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигининг аҳволи ҳамда очлик муаммоларига бағишланди. Ҳисоботда акс этган маълумотлар бу борада бир қатор ўзгаришлар бўлганини ва янги тенденциялар қайд қилинганини кўрсатиб берди.
Жумладан, ҳисоботда акс этган биринчи галдаги хулоса 2015 кўрсатилган минтақаларда очлик миқёсининг икки баробарга камайгани бўлди. Одамларнинг очлик даражаси 5 фоизни ташкил қилди, бу билан Евросиё минтақаси Мингйиллик ривожланиш мақсадларини ФАОнинг беш минтақасини ташкил қилувчи беш қитъа ичида биринчи бўлиб бажарди.
Айни кунларда минтақада 6 млн киши очликдан азият чекмоқда. 1990-1992 йилларда бу кўрсаткич 9.9 млн долларга тенг бўлган эди.
Камбағаллик миқёсининг камайиши ҳам очлик муаммосининг осонликча ҳал қилиниши йўлидаги муҳим омил бўлмоқда. Бунинг натижасида минтақадаги иккита давлатдан бошқа барчасида очлик кўрсаткичлари 10 фоиздан ошмайди.
Дунё миқёсида олганда эса, 2015 йилда очликдан азият чекаётганлар сони 795 млн кишини ташкил қилган. Бу Ер юзидаги ҳар бир тўққизинчи инсон дегани. Шу билан бирга, ушбу сон 1990-1992 йиллардаги кўрсаткичлардан 216 млнга камроқдир.