Буюк Британияда пешонасида Минни Маус рамзли қашқаси бор бузоқча боқилмоқда, деб ёзади The Daily Mail нашри.

Мамлакатдаги Норфолке ҳудудида жойлашган Wildfowl & Wetlands Trust фермерлик маркази унинг ғаройиб қашқаси сабаб диснейнинг машғур қаҳрамони номи билан аташга қарор қилди.

Минни – марказдаги қорамоллар ичида исм қўйилган илк жонивор. У аллақачон суюкли қаҳрамонга айланган, дея алоҳида қайд этиб ўтади газета. Фирмада 600та қорамол боқиб келинмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Микки Макс ва унинг ўртоғи Минни Маус 1928 йилда Walt Disney Studios га асос солишганди. Кейинчалик уларнинг умумий номидан энг машҳур анимацион қаҳрамон образи пайдо бўлганди.