АҚШ президенти лавозимига номзодлардан бири тадбиркор ва миллиардер Дональд Трамп ўз нутқи давомида кўпроқ одам йиғиш учун актёрларни жалб қилди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тадбирда иштирок этганларга 50 доллар таклиф қилинган.

“Биз тадбирга бизнинг футболкаларда келиб, Трампни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган одамларни қидирмоқдамиз”, дейилмоқда тадбирга келиши лозим деб топилган номзодларга юборилган мактубларда.

Мактублар Трамп билан ўтган йили ишлаган Gotham GR билан ҳамкорлик қилувчи Extra Mile номидан юборилган. Gotham GR бу вазиятга изоҳ бермасликни маъқул топди.