Жанна Фрискенинг турмуш ўртоғи Дмитрий Шепелёв хонанданинг ўлими олдидан хорижга кетганини тасодиф деб атади. Бу ҳақда Super.ru портали хабар бермоқда.

“Аянчли тушунмовчилик, тасодиф содир бўлди, мен буни қандай аташни ҳам билмайман. Мен эҳтимол умримнинг охиригача бундай бўлганидан афсуслансам керак. Ҳеч қандай қочиш ёки Жаннадан болани тортиб олиш ҳақида гап-сўз бўлиши ҳам мумкин эмас”, деб айтди Шепелёв.

Аввалроқ Шепелёв хонанданинг ўлимидан 2 кун аввал ўғли билан Болгарияга жўнаб кетгани маълум қилинганди. Хонанда ота-онаси, синглиси ва дугонаси Ольга Орлова қуршовида ҳаёт билан видолашган.