Жанна Фрискенинг турмуш ўртоғи Дмитрий Шепелёв марҳум хонанданинг дафн маросимида иштирок этади. Бу ҳақда Super.ru портали хабар бермоқда.

“Эртага бизнинг оиламиз ва мен учун жуда муҳим кун бўлади: Жаннанинг ҳаққига ибодат қилиш ва дафн маросими ўтказилади. Мен Москвага бугун кечаси учиб кетаман ва эртага биз у билан яна бирга бўламиз”, деб айтмоқда Шепелёв.

Аввалроқ Жанна Фрискенинг отаси Шепелёв дафн маросимига келиш-келишмаслигидан бехабар эканлигини маълум қилганди.