Греция банкларидаги депозитлардан шу ҳафта чоршанба куни 820 млн евро ечиб олинди, деб хабар беради Capital.gr портали.
Душанба куни банклардан 300 млн, сешанба куни эса 400 млн евро чиқиб кетган эди.
Греция билан кредиторлар ўртасидаги музокараларнинг боши берк кўчага кириб қолиши омонатчиларни ўз маблағларини банклардан олишга мажбур қилмоқда. Шунингдек, жисмоний шахслар капитал устидан назорат жорий қилиниши ва маблағ ечишга чекловлар қўйилишидан ҳадиксирамоқда.