"Интер" жамоаси "Атлетико" билан бразилиялик ҳимоячи Мирандани трансфер қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар берган.
 
Хабарда ёзилишича, "нераззурилар" ушбу футболчи учун 12,5 млн евро сарфлайди. Шунингдек, "Атлетико" ҳисобига кейинчалик бонуслар сифатида 2 млн евро миқдорида пул ўтказилиши ҳам
мумкин.
 
Маълумот учун, айни вақтда Бразилия терма жамоаси билан Чилидаги Америка Кубоги ўйинларида иштирок этаётган Миранда якунланган мавсумда "Атлетико" учун 23 ўйин ўтказиб, 3та гол ва бир голли узатма амалга оширган.