Жанубий Кореянинг Адлия вазири Хван Ге Ана мамлакат бош вазири лавозимига маъқулланди, деб хабар бермоқда “Ренхап” ахборот агентлиги.

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе томонидан таклиф қилинган Хван Ге Ана номзодини 156 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 120 нафар депутат қарши чиқди, 2 киши бетараф қолди.

Жанубий Кореянинг собиқ бош вазири Ли Ван Гу коррупцион можаро ортида май ойида истеъфога чиқарилган эди.

Қайд этилишича, мамлакатнинг янги бош вазири Жанубий Кореяда 23 кишининг ҳаётига зомин бўлган MERS вируси эпидемияси билан курашишга бошчилик қилиши кутилмоқда.