Жанубий Корея соғлиқни сақлаш вазирлиги MERS вируси билан зарарланишнинг ўлим билан тугаган яна 3 ҳолати ҳақида ахборот берди.
Ренхап агентлигининг эслатиб ўтишича, вафот этганларнинг умумий сони 23 кишини ташкил қилди.
Бундан ташқари, яна 3 киши вирусга чалингани айтилди. Шундай қилиб, инфекция юқтирганлар сони 165 кишига етган бўлиб, улардан 17 нафари оғир аҳволда.
Мамлакат бўйича 6 729 киши вирусга чалинишда гумон қилиниб, карантинга солинган.