Машҳур агент 007 ҳақидаги суратга олинган илк филмдаги фойдаланилган Rolex Submariner моделидаги 1957 йилда ишлаб чиқарилган соат Нью-Йоркдаги Christies аукционида 269 минг долларга сотилди.

Christies уйининг ёзишича, Rolex Submariner 6538 моделли соати 60-100 минг доллар атрофида баҳоланганди. Бироқ аукцион давомида у кутилганидан тўрт баробар қимматроғига пулланди.

Rolex Submariner 6538 1957 ишлаб чиқарилгач, жосус Жеймс Бонд ҳақидаги илк кинокартина «Доктор Ноу» фильмида илк маротаба қўлланилганди. Унда бош ролни ижро этган актёр Шон Коннери Rolex Submariner соатининг қора-кулранг ремешкалисини тақиб суратга тушганди. Аукционга эса ушбу моделнинг пўлат браслетли тури қўйилганди. Мазкур соат ўша пайтларда 100 метр чуқурликдаги сувга ҳам чидамли илк соат сифатида тарихга кирган.